Ўзбекистон футбол ассоциацияси россиялик мураббийнинг айтган гаплари бўйича баёнот берди.
“СКA-Хабаровск” футбол клуби бош мураббийи, собиқ футболчи Сергей Юраннинг “Матч Премьер” телеканалига берган интервьюсида Ўзбекистон МТЖ аъзоси Остон Ўруновнинг ёши 4-5 йилга катта эканлиги ҳақида айтганди.
Бу бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси баёнот берди.
Қайд этилишича, Остон Ўрунов Ўзбекистоннинг ўсмирлар, ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоалари сафида халқаро миқёсдаги учрашувларда майдонга тушиб келмоқда. Қитъада ёш кичрайтириш билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш учун Осиё футбол конфедерацияси томонидан қўйилган талабга мувофиқ Ўрунов бир неча бор Магнит-резонанс томографиясидан (МРТ) ўтказилган. Таҳлил хулосасига кўра футболчининг ОФК таснифига кирувчи мусобақаларда иштирок этишига рухсат берилган.
“Сергей Николаевич, шубҳасиз, ҳақиқатдан бехабар ва ўзбек футболидаги ҳозирги вазият тўғрисида умуман тасаввурга эга эмас. Нафақат Ўзбекистон футбол ассоциацияси, балки Ўзбекистон ҳукумати ҳам футболчиларнинг ёш кичрайтириш билан боғлиқ муаммоларга қарши курашишда барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Истисносиз барча футболчиларнинг ҳужжатлари, уларнинг ёшлигидан бошлаб, шу жумладан Республиканинг ваколатли органлари томонидан ўрганилади ва текшириб борилади”, - дейилади хабарда.
ЎФА баёнотида “Юраннинг ўйламай айтган сўзлари Остон Ўруновнинг обрўсига путур этказади ҳамда бутун Ўзбекистон ва Осиёдаги футболчиларни тайёрлаш тизимига соя солади. Собиқ футболчи Сергей Юран унинг сўзлари туфайли футболчига қандай маънавий зарарни етказиб қўйганини англолмаса ҳам керак. Кўринишидан одоб-ахлоқ, тўғрисўзлик ва ўзи каби футболчилар билан бирдамлик тушунчалари Юран учун бегонага ўхшайди”, дея таъкидланади.
“Биз Сергей Юраннинг баёнотини асоссиз ва масъулияцизлик деб ҳисоблаймиз ҳамда Остон Ўруновнинг ёши бўйича айтган айбловлари учун дарҳол аниқ далил-исбот келтиришини талаб қиламиз. Бундан ташқари ушбу мутахассис Остон Ўрунов, ЎФА ҳамда бутун ўзбек футболи жамоатчилигидан расмий равишда узр сўрашини талаб қиламиз”, - қўшимча қилинади баёнотда.
ЎФА Россия футбол иттифоқи (РФС) Этика қўмитасини ушбу ҳолатни синчковлик билан ўрганишга ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўруновга, ўз навбатида Ўзбекистон футбол ассоциацияси обрўсига путур етказадиган айблов билан чиқиш қилган Сергей Юранга чора кўришга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли ўзбекистонлик ярим ҳимоячи шу йил ёзида “Уфа”дан Москванинг “Спартак” клубига кўчиб ўтганди.
Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши куйиб ҳалок бўлди
“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото
Тўрткўлда 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш