Излаш
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи “Спартак” аъзосига айланди — видео

У янги жамоасида 20-рақам остида тўп суради.

976views0replies
0

spartak.com

Москванинг “Спартак” футбол клуби “Уфа”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўруновни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
19 ёшли футболчи янги жамоаси билан узоқ йиллик шартномага имзо қўйгани маълум қилинган.
Ўрунов “Уфа”га ўтишдан олдин “Навбаҳор” ва Тошкентнинг “Локомотив” клубларида тўп сурган. Ўзбекистон Суперлигасида жами 55 ўйинда майдонга тушган.
Ўзбекистон терма жамоасининг турли ёшдаги термаларида ўйнаган футболчи миллий терма жамоа сафида 2019 йилда дебютини ўтказган.
“Уфа”га қишда келиб қўшилган Ўрунов Россия Премьер Лигасида 10 учрашувда майдонга тушиб, ўзининг юқори тезлиги ва дриблинги билан ажралган эди.
Ўрунов Москва клубида 20-рақамли либосда тўп суради.
Остон Ўрунов янги жамоасидаги илк машғулотларини ҳам ўтказишга улгурган.
976views0replies
0

Изоҳлар