Излаш
RUUZ

Жамият

“Ўз хотинига ахлат едирган эр”га суд ҳукми ўқилди

У озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, токсикоманияга қарши мажбурий тиббий даволанишга ҳам жалб қилинади.

1729views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йил 14 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида судья В. Цветков раислигида ўз хотинини мунтазам дўппослаб, унга ахлат едирган Рустам И.нинг иши кўриб чиқилди ва унга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Аввалроқ, Мирзо Улуғбек туманидаги “Оққўрғон” маҳалласида яшаган Рустам И. хотинига тан жароҳати етказгани ва унга ахлат едиргани акс этган фото ва видеолар тарқалганди.  
Суд Рустам И.ни муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнашда ифодаланган жиноят аломатларида айбдор деб топди. Бу ҳақда UzNews.uz’нинг Олий суддаги манбаси маълум қилди.
Суд ҳукми билан Рустам И. Ўзбекистон ЖКнинг 110-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга шу моддага асосан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, тайинланган жазо манзил колонияларда ўталиши ва Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан жазо ўташ жойларида токсикоманияга қарши мажбурий тиббий даволанишга жалб қилиниши белгиланди.
1729views0replies
0

Изоҳлар