Аниқланишича, ҳодиса Мирзо Улуғбек тумани “Оққўрғон” маҳалласида содир бўлган.
Видео 1 октябрдан 2 октябрга ўтар кечаси тасвирга олинган. Ўша тунда 102 рақамига аёлдан турмуш ўртоғи 46 ёшли Рустам И. устидан зуғум ўтказиш ва масхара қилиш бўйича шикоят келиб тушган. Аёлга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва Рустам И. қўлга олинган. Тергов ишлари давом этмоқда.
Қайд этилишича, 7 октябрь куни жабрдийдага ҳимоя ордери берилган. Айни пайтда аёл вояга етмаган фарзандлари билан Реабилитация ва мослаштириш марказига вақтинча жойлаштирилган.