Излаш
RUUZ

Жамият

Мактабларда арча безатиш ва Янги йил байрамини нишонлаш тақиқланди

Бундай қарор нима мақсадда қабул қилингани маълум бўлди.

1316views0replies
0

Халқ таълими вазирлиги

Умумтаълим мактабларида ўқувчилар иштирокида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирни ўтказиш тақиқланди. Бу ҳақда UzNews.uz’га Халқ таълими вазирлигидаги манбаси маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баённомасига мувофиқ вазирлик томонидан барча халқ таълими бошқармалари раҳбарлари огоҳлантирилган.
Бундай қарор COVID-19 пандемияси вақтида ўқувчи-ёшлар соғлиғини асраш мақсадида қабул қилинган.
Шунингдек, байрам билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли ноқонуний пул йиғимларини амалга ошириш, мактаб фойеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатилишига йўл қўйилмайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда 27 декабрь санаси якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли 2-чоракнинг сўнгги ўқиш куни, яъни қишки таътил бошланғич синфларда 25 декабрь (жума), юқори синфларда 26 декабрь (шанба) кунидан бошланиши маълум қилинганди.
1316views0replies
0

Изоҳлар