Излаш
RUUZ

Жамият

Мактабни иситишдан кўра совутишга кўпроқ энергия ресурслари талаб этилади – вазирлик таътиллар ҳақида

Мактабларда учта таътил ўрнига узайтирилган қишки таътилни жорий этиш таклифига Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди.

1135views0replies
0

Хоразм вилояти ХТБ

Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда мактабларда учта таътил ўрнига узайтирилган қишки таътилни жорий этиш ҳамда биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини ўзгартиришга оид таклифлар юзасидан муносабат билдирди.
Вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова сўнгги кунларда ушбу маълумот ортидан вазирликка кўплаб саволлар келиб тушаётганини шунингдек, мазкур таклиф Халқ таълими вазирлиги томонидан берилмаганини таъкидлаб ўтди.
–  Мактаб таътилларини ўзгартириш бўйича олдин ҳам турли таклифлар бўлган, аммо амалдаги давлат таълим стандартлари ўқувчиларнинг ўзлаштириш имконияти ва психологиясига мослаштирилган ҳолда ишлаб чиқилганлиги сабабли улар қабул қилинмаган. Узлуксиз 4-5 ой таълим олиш, яъни қайсидир таътилни бекор қилиш эвазига бошқасини узайтирилиши ўқувчиларнинг дарс машғулотларини ўзлаштиришларига салбий таъсир қилади, - дейди вазирлик вакили. 
Таътил вақтларини ўзгартириш бўйича берилаётган таклифарга жавобан вазирлик Ахборот хизмати раҳбари таклиф берувчилардан “мактабни иситишдан кўра совутишга кўпроқ энергия ресурслари талаб этилишини” инобатга олишларини сўрамоқда.
Шунингдек, жорий йилда 27 декабрь санаси якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли 2-чоракнинг сўнгги ўқиш куни, яъни қишки таътил бошланғич синфларда 25 декабрь (жума), юқори синфларда 26 декабрь (шанба) кунидан бошланиши маълумот учун айтиб ўтилди.
1135views0replies
0

Изоҳлар