Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Tashkent city'даги ёнғин юзасидан ахборот берилди

Ёнғинга қурувчиларнинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

1183views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун соат 15.00 атрофида Tashkent city мажмуаси таркибида қурилаётган банк биноси ёнидаги қурилиш материаллари сақланадиган омборда қурувчилар эҳтиётсизлиги туфайли тез ёнувчи изоляция материалларидан ўт чиқди.
Содир бўлган ёнғин юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот берди.  
Маълум қилинишича, соат 15.15 да ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ён-атрофдаги биноларга зарар етмаган шунингдек, ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.
Вазирлик вазият юзасидан тўлиқ ахборот берилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 4 ноябрь куни ҳам Boulevard турар жой мажмуасида қурилаётган бинонинг 3-қаватидаги омборхонада ёнғин содир бўлганди.
1183views0replies
0

Изоҳлар