Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Tashkent City'да қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин юзага келди — видео

Шаҳар марказидаги Tashkent City'да қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин содир бўлди.

1160views0replies
0

ФВВ

Бугун, 4 ноябрь куни соат 15:37 да Boulevard турар жой мажмуасида қурилаётган бинонинг 3-қаватидаги омборхонада ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБ диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ФВБ ёнғин ўчириш экипажи соат 15:42 да воқеа жойига етиб бориб, соат 15:52 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида 15 кв. метр майдонда усталарнинг қурилиш жиҳозлари зарар кўрган. Ёнғиндан жароҳат олган ва вафот этган фуқаролар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Boulevard турар жой мажмуаси Tashkent City лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Шайхонтоҳур туманида жойлашган ушбу майдонда тўққизта 7 қаватли бинолар ва Holiday Inn меҳмонхонаси қурилмоқда.
1160views0replies
0

Изоҳлар