1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
3 декабрь 2020 г. 511 0

БМТ каннабисни энг хавфли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқарди

БМТ махсус комиссияси бу борадаги якуний қарорни қабул қилди.

БМТ каннабисни энг хавфли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқарди
Фото: Иллюстрация

БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари бўйича комиссияси тиббий каннабис ва уни ишлаб чиқаришни жаҳондаги энг хавфли гиёҳванд моддалар тоифасидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилди.  

Ўтган йили январь ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти каннабис ва унга алоқадор моддалар устидан назоратни ўзгартириш бўйича бир қатор тавсияларни юборганди.

Кеча, 2 декабрь куни БМТнинг гиёҳвандлик воситалари бўйича комиссияси ушбу тавсияларни қабул қилиш қарорини қабул қилди. 

53 та аъзо давлатлар орасида 27 мамлакат бу қарорни қўллаб-қувватлаган бўлса, 25 таси бунга қарши овоз берди. Украина эса бетарафга айланди.

Комиссия тиббий каннабисни 1961 йилда тузилган Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги ягона конвенциянинг IV рўйхатидан чиқарди. Бироқ ушбу модда халқаро назорат остида қолдирилади.

Эслатиб ўтамиз, келаси йилда Хоразм ва Сирдарё вилоятларида тиббий мақсадларда каннабис етиштирилиши маълум қилинганди.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар