Иқтисодиёт

Сирдарёда тиббий мақсадларда каннабис етиштирилади

Мазкур ўсимлик таркибида 0,1%-0,2% тетрагидроканнабинол сақлайди ва ундан саноат мақсадларидан бошқа ҳолатда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Сирдарёда тиббий мақсадларда каннабис етиштирилади
Фото:Иллюстрация

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида 3000 гектар майдонга саноат учун каннабис етиштириш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу борада Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Melabis компанияси (Мальта) ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

 

Дастлабки йилда 500 гектар майдонга каннабис экиш кўзда тутилган бўлиб, кейинги 3 йил ичида каннабис экин майдонини 3 минг гектаргача кенгайтириш режа қилинган.  

 

Марказий Осиё иқлими каннабис ўсимлигини етиштириш учун қулай бўлиб, уни етиштиришга  пахтага қараганда 10 марта камроқ сув сарфланади ва ундан фақатгина тиббий мақсадларда фойдаланиш кўзда тутилган. Мазкур ўсимлик саноат шароитида қайта ишланиб, тайёр маҳсулот шаклига келтирилганда унинг таркибидаги тетрагидроканнабинол (THC) атиги 0,1%-0,2%ни ташкил қилиши ва бу ундан бошқа мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиши ҳамда маҳсулотнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) талабларига тўла мос келиши айтилмоқда.

 

Қайд этилишича, Сирдарёда йўлга қўйилиши кутилаётган мазкур лойиҳани амалга оширишга 33 млн доллар бошланғич инвестиция киритилади. Лойиҳа амалга ошадиган бўлса, Сирдарёда юқори технологияли завод ва хом ашёни қайта ишлайдиган тегишли лабораториялар қурилади, шунингдек, 100 та иш ўрни яратилади. Тайёр маҳсулотларни эса Европа Иттифоқи давлатларига ҳам экспорт қилиш режалаштирилган.

изоҳлар
Nodira I
27 ноябрь 2020 г.
Это круто....😅🤣🤣🤣🤣
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ