Излаш
RUUZ

Криминал

Фуқарони калтаклаб ўлдирган ИИБ ходимларига нисбатан суд ҳукми ўқилди

ИИБнинг 6 нафар ходимлари турли муддатга қамоқ жазосига маҳкум қилинди.

1878views2replies
0

Скриншот

Жорий йилнинг май ойида Андижон шаҳар Ички ишлар органлари Фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлими ходимлари фуқаро А. Абдукаримовни ноқонуний ушлаб турган ҳолда иқрорлик кўрсатуви беришга мажбурлаш мақсадида зўрлик ишлатиб босим ўтказишгани оқибатда А. Абдукаримов вафот этгани ҳақида хабар бергандик.    
Олий суд Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди Андижон шаҳар ИИОнинг собиқ 6 нафар ходимига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.  
Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 27 ноябрдаги ҳукмига кўра, Д. Ҳамралиев 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Қ. Қодиров 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Э. Райимжонов 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Ф. Ҳусанбоев 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
П. Мамажонов 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
А. Тўрақулов 1 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колониясида ўташ белгиланди.
Жабрланувчи ва жабрланувчининг қонуний вакилига жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилди.
Мазкур жиноият иши бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
1878views2replies
0

Изоҳлар