Излаш
RUUZ

Криминал

Андижонда ИИБ ходимлари калтаклашидан ўлган фуқаро иши бўйича тергов ҳаракатлари тугади

Қийноқ воқеаси бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тафсилотлари маълум қилинди. 

1089views0replies
0

Скриншот

Жорий йилнинг май ойида Андижон шаҳар Ички ишлар органлари Фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлими ходимлари фуқаро А. Абдукаримовни ноқонуний ушлаб турган ҳолда иқрорлик кўрсатуви беришга мажбурлаш мақсадида зўрлик ишлатиб босим ўтказишгани, оқибатда А. Абдукаримов вафот этган ҳақида хабар бергандик.  
Мазкур ҳолат бўйича қўзғатилган жиноят иши Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси иш юритувига олиниб, тергов ҳаракатлари ўтказилган.  
Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айб эълон қилиниб, 5 нафарига “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чоралари қўлланилган.  
Ҳозирда тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судига мазмунан кўриб чиқилиши учун юборилган.
1089views0replies
0

Изоҳлар