Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Янгиҳаёт тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи тайинланди

Янги ташкил қилинган туманнинг 4-сектор раҳбари ҳам маълум бўлди.

1160views0replies
0

Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан Ибрагимов Акбархон Акрамхонович Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.  
Акбархон Ибрагимов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Ўзбекистон миллий университетини Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини Юриспруденция мутахассислиги бўйича тамомлаган.
А. Ибрагимов янги лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ, янги ташкил қилинган туманга ҳокимпрокурор ва ИИБ раҳбари тайинланганди.
1160views0replies
0

Изоҳлар