Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Ҳаёт Иноғомов Янгиҳаёт тумани ҳокимлигига тасдиқланди

11 ноябрь куни президент фармони билан Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилганди.

1239views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бугун Янгиҳаёт тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган сессиясида “Янгиҳаёт тумани ҳокимини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.  
Депутатлар томонидан ушбу лавозимга тавсия этилган Иноғомов Ҳаёт Илясович номзоди бир овоздан маъқулланди.  
Ҳаёт Иноғомов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган. 
Бунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
1239views0replies
0

Изоҳлар