Излаш
RUUZ

Жамият

Қобил Дўсов ХТВдан узр сўрайди — суд қарори

Суд ХТВнинг собиқ депутатга нисбатан даъвосини қаноатлантирди.

615views0replies
0

facebook.com/kobul.dusov.9

Халқ таълими вазирлиги собиқ депутат Қобил Дўсовни судга берганди.  
Халқ таълими вазирлиги ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлиги учун фуқаро Қобил Дўсовдан раддия беришни талаб қилиб фуқаролик судига мурожаат қилган.
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва собиқ депутат Қобил Дўсов ўртасида бошланган суд жараёни ниҳоясига етди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.  
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди кеча, 16 ноябр куни Халқ таълими вазирлигининг даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарди.
Қарор мазмунига кўра, энди Қобил Дўсов ижтимоий тармоқларда ХТВга нисбатан айтган гаплари учун раддия бериши ва узр сўраши лозим.
Дўсов ва унинг адвокатлари қабул қилинган қарордан норози эканлиги ва апелляция шикояти киритишларини маълум қилган.
615views0replies
0

Изоҳлар