Излаш
RUUZ

Жамият

Халқ таълими вазирлиги собиқ депутатни судга берди

Вазирлик Қобил Дўсовдан раддия беришни талаб қилиб, фуқаролик судига мурожаат қилган.

1067views0replies
0

facebook.com/kobul.dusov.9

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати вазирлик собиқ депутат Қобил Дўсовни судга берганини маълум қилди. 
“Бугун Оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан Халқ таълими вазирлиги фуқаро Қобил Дўсовга нисбатан судга даъво аризаси очилгани юзасидан саволлар келиб тушди.
Мазкур мурожаатларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Дарҳақиқат, Халқ таълими вазирлиги ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлиги учун фуқаро Қобил Дўсовдан раддия беришни талаб қилиб фуқаролик судига мурожаат қилган.
Суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирамиз” дейилади хабарда.  
Вазирлик собиқ депутатнинг айнан қайси фикрлари учун раддия бериши кераклигига ойдинлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Қобил Дўсов ўтган йили ноябрь ойида партиядан четлатилганди.
1067views0replies
0

Изоҳлар