Излаш
RUUZ

Жамият

Коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонларининг ўтказилиш тартиби маълум қилинди

Тест синовларига фақат паспорт ва рухсатнома билан киритилади.

723views0replies
0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Коллеж ва техникумларга имтиҳонлар 20 ноябрдан 30 ноябргача ўтказилади.
Бу ҳақда АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.
Тест синовлари ташкил этилиш тартиби олий таълим тест жараёнларига ўхшаб кетади. Яъни, икки босқичда ўтказилади. Абитуриентлар тест синовлари белгиланган вақтдан 1 соат олдин келиши талаб этилади.
Тест синовларига фақат паспорт ва рухсатнома билан киритилади.
Тест синовлари 2 та мутахассислик фанидан иборат бўлиб, ҳар бир фанда — 30 тадан савол бўлади. Ҳар бир фан учун 1 соатдан вақт ажратилади.
Умумий балл – 189 бални ташкил этади. Бунда биринчи блок учун 3.2 балл, 2 блок учун 3.1 балл берилади.
Аввалроқ, коллеж ва техникумларда жорий ўқув йили учун контракт нархи маълум қилинганди.
723views0replies
0

Изоҳлар