Излаш
RUUZ

Жамият

Коллеж ва техникумларда жорий ўқув йили учун контракт миқдори белгиланди

Тўлов-контракт асосида бир ўқувчини ўқитиш қиймати меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ белгиланади.

702views0replies
0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Бугун, 16 ноябрь куни АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йилида коллежлар ва техникумларга ҳужжат топширган абитуриентлар учун саралаш имтиҳонларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида коллежлар ва техникумларнинг тўлов-шартнома пуллари миқдори ҳақида ҳам маълумот берилди.
Қайд этилишича, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб коллежлар ва техникумларда тайёрлов йўналишлари кесимида тўлов-контракт асосида бир ўқувчини ўқитиш қиймати меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ)га мувофиқ белгиланади. 
Унга кўра:
– Соғлиқни сақлаш, Педагогика, Бизнес ва бошқарув, Санъат, Ижтимоий таъминот, Хизмат кўрсатиш, Журналистика ва ижтимоий ахборот – 4 211 846 сўм (МҲТЭКМнинг 6,2 баробарида);
– Табиий фанлар, Транспорт, Муҳандислик иши, Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, Компьютер технологиялари ва информатика, Гуманитар фанлар (телевидение йўналиши) – 4 075 980 сўм (МҲТЭКМнинг 6,0 баробарида);
– Қишлоқ хўжалиги ирригация ва мелиорацияси, Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, Ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари, Архитектура ва қурилиш, Ҳаётий фаолият хавфсизлиги, Қишлоқ хўжалик техникаси, Ветеринария, Атроф-муҳит муҳофазаси – 3 940 114 сўм (МҲТЭКМнинг 5,8 баробарида)
702views0replies
0

Изоҳлар