Излаш
RUUZ

Жамият

Таълим муассасаларига соғлом турмуш тарзига ёрдамлашувчи волонтёрлар жалб қилинади

Нафақадаги шифокорлар, ўқитувчилар, зиёлилар ва бошқалардан иборат волонтёрлар жамияти ташкил этилади.

587views0replies
0

Иллюстрация / Мудофаа вазирлиги

Президент “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.  
Унга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб 40 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларда юрак қон-томир хавфини (гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа хавф омилларини) аниқлаш бўйича тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади.
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг туман (шаҳар) бўлимлари кўп тармоқли марказий поликлиникалари биноларида жойлашади ҳамда уларнинг ходимлари томонидан амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари билан бир қаторда фуқароларга тиббий-профилактик хизматлар (маслаҳатлар, кўриклар ва бошқалар) кўрсатиб борилади;
Шунингдек, маҳаллаларда, мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ва олий ҳамда ўрта махсус таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашувчи волонтёрлар (шу жумладан, нафақадаги шифокорлар, ўқитувчилар, зиёлилар ва бошқалар) жамиятлари ташкил қилинади.
Шунингдек, соғлом турмуш тарзини олиб бориш масалаларига бағишланган марказий, ҳудудий ва нодавлат телеканалларда “Саломатлик соати” ва бошқа махсус телекўрсатувлар ташкил қилинади.
Аввалроқ таълим тизимининг барча бўғинларида  соғлом турмуш тарзига ўргатиш учун қатор дарслар ўқитилиши хабар қилинганди.
587views0replies
0

Изоҳлар