Излаш
RUUZ

Жамият

Таълим муассасаларида ёшларга саломатликка оид билимлар ўргатилади

Таълим тизимининг барча бўғинларида ёшлар соғлом турмуш тарзига ўргатиб борилади.

645views0replies
0

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Шавкат Мирзиёев «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.  
Унда белгиланишича, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
Мактабгача таълим ташкилотларида “Шахсий гигиена ва жисмоний тарбия асослари” машғулотлари ўтказилади.
Республика умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув дарсларини қайта кўриб чиққан ҳолда 1-4-синфлар учун “Тарбия” ва “Атрофимиздаги олам” фанлари, юқори синфлар учун “Биология” фани таркибида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича “Саломатлик сабоқлари” мавзулари киритилади.
Академик лицей, профессионал ва олий таълим муассасаларининг “Жисмоний тарбия” фани доирасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказилади.
Тиббиёт техникумларида валеолог, диетолог, нутрициолог мутахассисликларини тайёрлаш, нутрициолог ва диетолог магистратура (интернатура, клиник ординатура) мутахассисликларини 1 йиллик ўқув дастурлари асосида тайёрлаш йўлга қўйилади.
Тиббиёт олий таълим муассасаларида бакалавриат, клиник ординатура, магистратура, тиббиёт коллежлари ва Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларининг барча йўналишларида тўғри овқатланиш мавзулари алоҳида циклда ўқитилади.
Шунингдек, барча мутахассисликлар бўйича врач ва ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш курслари бўйича фан дастурларига “Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш мезонлари” мавзулари киритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда юқорида кўзда тутилган ўқув машғулотларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида ишлаб чиқиш вазифаси топширилган.
645views0replies
0

Изоҳлар