Излаш
RUUZ

Сиёсат

Озарбойжон Россиянинг вертолётини “тасодифан” уриб туширди

Озарбойжон ТИВ бунинг учун компенсация тўлашга тайёрлигини маълум қилди.

708views0replies
0

Sputnik / Виктор Толочко

Кеча, 9 ноябрь куни Россияга тегишли Ми-24 вертолёти Арманистон – Озарбойжон чегарасида кўчма зенит-ракета ёрдамида уриб туширилгани хабар берилганди.   
Оқибатда вертолёт Арманистон ҳудудига қулаган. Вертолёт экипажининг 2 аъзоси ҳалок бўлган, яна бир аъзоси ярадор ҳолда эвакуация қилинган. 
Озарбойжон ташқи ишлар вазирлиги Арманистонда Россиянинг Ми-24 жанговар вертолёти Озарбойжон томонидан тасодифан уриб туширилганини маълум қилди. Расмий Боку Россия томонидан бу учун узр сўраган ва компенсация тўлашга тайёрлигини билдирган.  
Маълум қилинишича, Россия вертолёти икки давлат чегарасига жуда яқин ҳудудда, сутканинг қоронғи вақтида, юқори бўлмаган баландликда, радарларнинг аниқлаш ҳудудидан ташқарида парвоз қилган. Олдин ушбу ҳудудда Россия қуролли кучларининг вертолётлари парвоз қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча тунда Россия, Озарбойжон ва Арманистон раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилган. Бугундан эътиборан, Тоғли Қорабоғда уруш тўлиқ тўхтатилади. Имзоланган келишувга кўра, Арманистон Тоғли Қорабоғнинг баъзи қисмини Озарбойжонга беришга рози бўлган. Бунинг ортидан Ереванда оммавий тартибсизлик бошланиб кетди.
708views0replies
0

Изоҳлар