Излаш
RUUZ

Сиёсат

Бугундан Тоғли Қорабоғда уруш тўлиқ тўхтатилади

Россия, Озарбойжон ва Арманистон раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилди.

539views0replies
0

Станислав Красильников / ТАСС

Бугундан бошлаб Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилади. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Facebook’даги расмий саҳифасида баёнот берди.   
“Мен ўзим ва сизлар учун жуда қийин қарорни қабул қилдим.
Мен Россия ва Озарбойжон президентлари билан Қорабоғ урушини [10 ноябрь куни] соат 01:00 да тўхтатиш ҳақида баёнотни имзоладим. Эълон қилинган баёнотнинг матни шахсан мен учун ва халқимиз учун ниҳоятда оғриқли” – деган Бош вазир ўз баёнотида.
Учала давлат раҳбарлари имзолаган баёнотдан маълум бўлишича:
Озарбойжон ва Арманистон эгаллаб турган позицияларида қолади. Арманистон томонидан назорат қилинадиган Агдам тумани ва унга туташ ерлар 20 ноябрга қадар Озарбойжонга қайтарилади.
Шунингдек, томонлар туташган линияда ва Лочин коридори бўйлаб Россиянинг тинчликпарвар контингенти жойлаштирилади. 1960 кишилик контингент яқин беш йилда қолдирилади. Агарда томонлардан бири муддат тугашига олти ой қолганида ушбу ниўомни тўхтатишни билдирмаса, муддат яна автоматик тарзда 5 йилга узайтирилади.
Қўшма баёнотнинг тўлиқ матни Sputnik Арманистонда эълон қилинган.  
Арманистон Тоғли Қорабоғнинг маълум қисмини Бокуга беришга рози бўлиши ортидан пойтахт Ереванда норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бошланиб кетди.
Тинчлик ҳақидаги битимга қарши бўлганлар Арманистон ҳукумати биносини эгаллаб олди. Арманистон парламенти спикери намойишлар пайтида калтакланган.
539views0replies
0

Изоҳлар