Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғонани Андижон билан боғловчи йўлдаги бетон тўсиқлар олиб ташланди

Фарғона вилоятини Андижон вилояти билан боғловчи Қува – Асака, Шаҳрихон – Қува, Марҳамат – Қува йўли бугундан бошлаб очилди.

1329views0replies
0

ЎзА

Бугун, 26 сентябрдан бошлаб Фарғона вилоятини Андижон вилояти билан боғловчи Қува – Асака, Шаҳрихон – Қува, Марҳамат – Қува йўли очилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Карантин даврида бетон тўсиқлар билан ёпиб қўйилган бу йўллар чекловлар юмшатилган бўлсада, очилмай келаётган эди. Ортиқча оворагарчиликлар аҳолининг эътирозларга сабаб бўлаётганди. Ижтимоий тармоқларда ҳам мазкур мавзу кўтарилган бўлиб, вилоят ҳокимлиги томонидан йўллар таъмирланаётганлиги билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 сентябрь куни Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилояти ҳокими вазифасидан кетиб, ўрнига шу кунга қадар Наманган вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келган Хайрулло Бозоров тайинланган эди.
1329views0replies
0

Изоҳлар