Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Расман: Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди

Шуҳрат Ғаниев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига янги ҳоким тайинланди.

1337views0replies
0

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Бугун 25 сентябрь куни Фарғона вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.   
Бошқа ишга ўтганлиги сабабли Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев вазифасидан озод этилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тавсиясига кўра, илгари Наманган вилояти ҳокими бўлиб ишлаган Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.
Фаоллар йиғилишида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновлар иштирок этишди ва сўзга чиқишди.
1337views0replies
0

Изоҳлар