Излаш
RUUZ

Сиёсат

Қонунчилик палатаси Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди

Мажлисда Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиб, Сенатга юборилди.

810views0replies
0

http://parliament.gov.uz/

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги “Ҳукумат соати” ўтказилди.  
Унда депутатлар Тошкент вилояти Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманларининг, Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 май куни Тошкент шаҳри Сергели туманига ташрифи давомида берилган топшириқларга мувофиқ киритилган ушбу масала мазкур ҳудудда ягона бошқарувни йўлга қўйган ҳолда, аҳоли учун ижтимоий-маиший қулайликлар яратишни назарда тутади.
Ўзгаришларга кўра, Тошкент шаҳри ҳудудидан 2 131,2 гектар, шу жумладан, Сергели туманидан 1 864,2 гектар ва Бектемир туманидан 267,0 гектар ҳамда Тошкент вилояти ҳудудидан 2 288,4 гектар, яъни Зангиота туманидан 492,0 гектар, Қуйичирчиқ туманидан 128,7 гектар, Янгийўл туманидан 264,4 гектар ва Ўртачирчиқ туманидан 1 403,3 гектар ер майдонлари Янгиҳаёт тумани таркибига ўтказилади. Ушбу қарор Сенатга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги Янгиҳаёт туманини ташкил этиш ишларини молиялаштириш учун 2020-2023 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадларининг 5 фоизи ва Тошкент шаҳри туманлари қўшимча даромадларининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалар ўтказиши маълум қилинганди.
810views0replies
0

Изоҳлар