Излаш
RUUZ

Жамият

Янгиҳаёт тумани қайси молиявий манбалар ҳисобига «оёққа туриб олиши» маълум қилинди

Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этишнинг дастлабки молиявий манбалари ҳақида маълум қилинди.

926views0replies
0

president.uz

Тошкент шаҳри таркибида ташкил этилаётган янги туманни дастлабки молиялаштириш манбалари маълум қилинди.
Бу борада «Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Янгиҳаёт туманини ташкил этиш ишларини молиялаштириш учун 2020-2023 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадларининг 5 фоизи ва Тошкент шаҳри туманлари қўшимча даромадларининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалар ўтказади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда белгиланган вазифаларни бажариш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 100 млрд. сўм маблағни Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети даромадлари қисмидан қайтариш шарти билан 5 йил муддатга фоизсиз ссуда ажратади.
Қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ҳамда мазкур қарорга мувофиқ ташкил этилаётган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг туман бўлимларини сақлаш харажатларини молиялаштириш ҳам Молия вазирлиги зиммасига юкланмоқда.
Маълумот учун, президент қарори лойиҳасига кўра, 2021 йилдан бошлаб Янгиҳаёт тумани харажатлари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрларига киритилади.
926views0replies
0

Изоҳлар