Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Дилшод Икромов Uzcard раҳбари этиб тайинланди

У бунга қадар HUMO директорининг ўринбосари бўлган ва Марказий банкда ишлаган.

961views0replies
0

Марказий банк

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри буйича такдим этилган маълумотга кўра, Дилшод Икромов «Ягонa умумреспубликa процессинг мaркaзи» масъулияти чекланган жамияти, яъни Uzcard раҳбари этиб тайинланган
Дилшод Икромов илгари Марказий банкнинг ахборот технологиялари бўлимини бошқарган ва HUMO тўлов тизими раҳбарининг ўринбосари вазифасида ҳам ишлаган.
Uzcard’нинг собиқ раҳбари Ахрор Маҳмудов уни 2017 йил октябридан бери бошқариб келаётган эди. 
Эслатиб ўтамиз, aвгуст ойи бошида Uzcard компаниясида муассислар ўзгариб, бошқарув улуши 51 фоиз улушга эга бўлган Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкига қайтарилганди.
961views0replies
0

Изоҳлар