Сиёсат

Uzcard’нинг таъсисчилари ўзгарди: рўйхатда Ойбек Турсунов йўқ

Эълон қилинган янги рўйхатга кўра, компаниядаги 51 фоиз улуш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкига тегишли.

Uzcard’нинг таъсисчилари ўзгарди: рўйхатда Ойбек Турсунов йўқ
Фото:UzNews

«Ягона умумреспублика процессинг маркази» (Uzcard бренди) таъсисчилари ўзгарди

 

Маълум қилинишича, янги рўйхатда компаниянинг 75 фоиз акциясига эга бўлган Ойбек Турсунов йўқ. 9 август ҳолатига кўра, компаниядаги 51 фоиз улуш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкига, 6 фоизи «Ўзсаноатқурилишбанк»ига, 6 фоизи «Aсака банки»ига, 6 фоизи «Ипотекабанк»ига ва 6 фоизи «Aлоқабанк»ига тегишли.

 

Қолган 25 фоиз улуш (ҳар бири 6,25 фоиздан) тўрт нафар жисмоний шахсга – Мансур Пўлатович Усмонов, Камрон Aнварович Aкбаров, Тимур Маҳмуджонович Озодов ва Обид Aлимжонович Aгзамхўжаевга тақсимланади.

 

Компания раҳбари сифатида Ахрор Махмудов исми кўрсатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ойбек Турсунов Uzcard тўлов тизимининг 75 фоиз акциясига эга бўлгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ