Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19’дан кунлик соғайиш бўйича рекорд янгиланди

Коронавирусдан даволаниш кўрсаткичи 78 фоизга кўтарилди.

1006views0replies
0

Бухоро вилояти ҳокимлиги

Кеча, 12 август куни Ўзбекистонда 671 ҳолатда касаллик қайд этилган. Уларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар эканлиги маълум қилинди.  
Кеча, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида жами 1 569 нафар бемор соғайиб, рекорд натижа қайд этилди. Аввалги рекорд 2 август куни қайд этилган бўлиб, 1208 нафар бемор соғайган эди.  
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 32 654 нафар бемордан 25 659 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 6 784 нафар бемордан 1 375 нафари оғир, 410 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.
1006views0replies
0

Изоҳлар