Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда кун давомида коронавирусдан тузалганлар сони илк бор мингдан ошди

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 25 553 нафар бемордан 16 507 нафари соғайган.

1153views0replies
0

Тошкент шаҳар прокуратураси

Кеча, 2 август куни мамлакатимизда 770 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 99 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 671 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга,  Тошкент шаҳрида 5 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кеча Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Тошкент, Сурхондарё, Наманган, Сирдарё, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятларида жами 1 208 нафар бемор соғайиб 27 июлдан бери инфекциядан соғайиш бўйича рекорд кўрсаткич янгиланиб келмоқда.  
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 25 553 нафар бемордан 16 507 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 893 нафар бемордан 564 нафари оғир, 215 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.
Ҳозирда уй карантинида 72 700 нафар, стационар карантинда эса 20 536 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
1153views0replies
0

Изоҳлар