Излаш
RUUZ

Коронавирус

“Аҳмадбой иши”да раислик қилган судья коронавирус асоратларидан вафот этди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов 53 ёшида вафот этди.

1309views0replies
0

Олий суд

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов 53 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилоят суди судьяси 31 июль куни вафот этган. У коронавирус инфекциясини юқтириб олган ва касалхонада даволанаётган бўлган.
Олий суд раҳбарияти ва жамоаси марҳумнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этди.
Маълумот учун, Х.Шермуҳамедов «Аҳмадбой иши»ни кўрган ва 2020 йилнинг февралида унга Ўзбекистон Республикаси номидан ҳал қилувчи ҳукмни ўқиган эди.
1309views0replies
0

Изоҳлар