Жамият

Суд "Аҳмадбой" номи билан танилган Аҳмад Турсунбоевга ҳукм чиқарди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Аҳмад Турсунбоев ҳамда бошқа 15 нафар кишига нисбатан ҳукм чиқарилди.

Суд
Фото:Ўзбекистон 24

28 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди биносида судланувчилар А. Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича учинчи очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Ўзбекистон Олий судининг расмий вакили Азиз Обидов хабар берди.

 

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг судьяси Х. Шермуҳамедов раислигида кўриб чиқилди.

 

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, А. Турсунбоевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а”, “в” бандларида кўзда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топиб, унга ушбу модда билан 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

 

А. Турсунбоевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида, тайинланган жазога қисман жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2019 йил 20 майдаги ҳукми билан тайинланган жазосини қўшиб, узил-кесил ўташ учун 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 14 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида 52 096 000 сўм жарима жазолари тайинланди.

 

Шу билан бирга А. Турсунбоевга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорининг 6-банди “б” кичик бандига асосан тўртдан бир қисмига қисқартирилди.

 

Ушбу суд жараёнида 230дан зиёд жабрланувчилар кўрсатмалари тингланиб, уларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ