Излаш
RUUZ

Сиёсат

“Антимонополия” президент қарори лойиҳаси бўйича эътирозларини билдирди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси президент қарори лойиҳасининг учта банди бўйича эътирозларини билдирди.

1203views0replies
0

UzNews

Монополияга қарши кураш қўмитаси почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга оид президент қарори лойиҳасининг учта банди бўйича ўз хулосаларини берди. 
Унга кўра, Қарор лойиҳасининг 2-бандида 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида почта алоқаси хизматларини лицензиялаш тартиби жорий этилиши кўрсатилган.
Қўмитанинг маълум қилишича, айни пайтда мамлакатда иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш, давлатнинг иқтисодиётга таъсирини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига кўра, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги 69 та лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турларини, шу жумладан, уларнинг баъзи турларини бирлаштириш йўли билан бекор қилинган (35таси бекор қилинган ва 34таси бирлаштириш йўли билан бекор қилинган). 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида почта алоқаси хизматларини лицензиялаш тартибини жорий этилиши почта алоқаси соҳасида давлат томонидан назоратини (тартибга солинишини) янада кучайтирилишига ва натижасида ушбу соҳани ривожланишига ва нормал фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилади.
Шунга кўра, почта алоқаси фаолияти билан шуғулланиш учун тадбиркорлик субъектларига енгиллик яратиш мақсадида, ушбу фаолият турини амалга ошириш учун давлат рўйхатидан ўтказган ҳолда (гувоҳнома асосида) фаолият кўрсатиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Шунингдек, Қарор лойиҳасининг 6-бандида 2024 йилнинг 1 январигача бўлган даврда Миллий оператор – “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятиги бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши назарда тутилган. 
Аммо Ўзбекистон президенти ҳужжатлари билан вақтинчалик имтиёзлар 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши белгилаб қўйилган. 
Шу билан бирга, “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг  12-моддасига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда бериши тақиқланган. Шунга асосан, қарор лойиҳасининг 6-бандини чиқариб ташлаш лозим бўлади. 
Қарор лойиҳасининг 7-бандида жойлардаги ҳокимликлар Миллий операторга лойиҳада кўрсатиб ўтилган шарталардаги сўровларига мувофиқ беғараз асосда ер участкалари ажратилиши таъминланиши белгиланган. 
Аммо мавжуд қонунчилик талабларига кўра, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари республиканинг барча ҳудудларида фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши белгиланган. 
Шунга кўра, қўмита қарор лойиҳасининг 7-бандини қайта кўриб чиқиш ва ер участкалари ажратилишида аниқ инвестиция мажбуриятлари сифатида аҳолига универсал хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш, янги турдаги почта алоқаси бўлимлари, логистика марказлари барпо этишни назарда тутган ҳолда “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши лозимлигини таъкидлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Рақобат тўғрисида” Қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, “Uzauto Motors” АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатган эди.
1203views0replies
0

Изоҳлар