Излаш
RUUZ

Жамият

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Uzauto Motors”га нисбатан иш қўзғатди

ЎзЛиДеП фракциясининг уч аъзоси қўмитага депутатлик сўровини юборганди.

1551views0replies
0

UzAuto Motors

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари — депутатлар Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев ва Нодир Жумаевларнинг юборган депутатлик сўрови бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Uzauto Motors” АЖ устидан текширув ўтказган. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар берди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳукумат топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда фуқаролардан ёзма ва оммавий ахборот воситалари орқали келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, “Uzauto Motors” АЖда  Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ваколат доирасида текшириш ўтказилди.
Қайд этилишича, текшириш натижалари бўйича жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида” Қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, “Uzauto Motors” АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, “Uzauto Motors” АЖга нисбатан қўзғатилган иш бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг натижаси бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Расул Кушербаев бугун депутатлик сўрови юборилгани ва унда Ҳукумат топшириғи доирасида “Uzauto Motors” АЖ томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан олиб борилган ўрганишлар ва кўрилган чоралар ҳақида асослантирилган ахборот бериш ҳамда қўмитанинг автомобиллар нархини аҳолининг ҳарид қобилиятига мослаштириш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш талаби қўйилгани ҳақида хабар берганди.
1551views0replies
0

Изоҳлар