Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Беҳзод Мусаевга юклатилди

Аввалроқ, соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов шифохонага ётқизилгани айтилганди.

964views0replies
0

UzNews

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Анварович Мусаевга бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Аввалроқ, Алишер Шодмонов соғлиғи туфайли шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди. Ҳабибулла Оқилов матбуот анжуманида "Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов кеча режали тарзда стационар шароитда даволаш муолажаларига ўтди. Бу ҳолат коронавирус билан боғлиқ эмас. Ярим соат аввал у билан гаплашдим. Орадан 4-5 кун ўтгач Алишер Шодмонов яна қаторимизга қайтади", дея жавоб берганди.
964views0replies
0

Изоҳлар