Излаш
RUUZ

Коронавирус

Бир неча ҳоким коронавирусга чалинган. Жасадларнинг моргларда қолиб кетаётганига изоҳ берилди

Матбуот анжуманида Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият маълум қилинди.

1490views0replies
0

Скриншот

Бугун АОКА залида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда жамоатчиликни қизиқтириб келаётган бир қатор муҳим саволларга ойдинлик киритилди.
Матбуот анжуманида Президент фармонига кўра, 4 нафар тиббиёт ходими ўлимидан сўнг “Жасорат” медали билан тақдирлангани, улардан икки нафарининг ўлими ҳақида аввал расмий маълумотлар берилгани, аммо қорақалпоғистонлик ва жиззахлик шифокорларнинг ўлими ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги умуман расмий маълумот бермагани, уларнинг иккаласи ҳам коронавирус қурбони бўлгани ёки йўқлиги сўралди.
"Уларнинг иккаласи коронавирус беморлари ётқизилган шифохонада ишлаб, вирусни юқтиришган ва COVID-19’дан вафот этган", деди Республика ихтисослаштирилган Эндокрионология  илмий-амалий тиббиёт маркази директори Анвар Алимов.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг ҳолатига ҳам аниқлик киритилди.
"Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов кеча режали тарзда стационар шароитда даволаш муолажаларига ўтди. Бу ҳолат коронавирус билан боғлиқ эмас. Ярим соат аввал у билан гаплашдим. Орадан 4-5 кун ўтгач Алишер Шодмонов яна қаторимизга қайтади", дея жавоб берди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов.
Анвар Алимовнинг сўзларига кўра, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, сенатор Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир эканлигини маълум қилди.
«У респиратор муолажалар олмоқда, ўпкани сунъий шамоллатиш тартибида даволанмоқда. Уни Туркия ё бошқа бирор жойга олиб чиқиш ҳақида гап йўқ», деди у.
Шу билан бирга коронавирусдан вафот этганларнинг жасадлари моргларда қолиб кетаётгани, қариндошлари эса жасадни олиб чиқишда маълум миқдорда пул бераётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ сўралди.
“Коронавирусдан ўлган одам иккинчи даражали ўта хавфли инфекция гуруҳига киритилди.  Ушбу гуруҳга кирган ҳолатда мурда касалликни чақириш имкониятига эга деб ҳисобланади. Шу туфайли мурдаларни тегишли жойларда ювиб-тозалаб бераётган эдик. Кеча, мурдада 2 соатдан кейин кучини йўқотади. Икки соат ўтгандан кейин мурдани яқин қариндошларига бериб юбориш таклифини киритдик. Ҳозирда мурдани тўғридан тўғри кўмаётгандик. Энди жаноза ўқилишига рухсат берилиши мумкин. Республика махсус комиссияси бу таклифни кўриб чиқади”, деди Анвар Алимов.
Матбуот анжуманида бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотлар тўғрилиги сўралди. 
“Тасдиқлай оламиз. Ҳозир бемор коронавирус билан касалланган”, — деди Aнвар Aлимов.
“Ҳозирги кунда Қорақалпоғистонда Муса Тажетдинович, Сурхондарё ва Бухоро ҳокимлари ҳақиқатдан даволанишда”, — қўшимча қилди Ҳабибулла Оқилов.
Аввалроқ, ССВ Бухоро ҳокимининг коронавирусга чалингани ҳақида расмий маълумот бермаган эди.
1490views0replies
0

Изоҳлар