Излаш
RUUZ

Жамият

Университетга ўқишга киришда ёрдам бериш учун пора олган ўқитувчи қўлга олинди

Самарқанд вилоятида эркак СамДУга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6000 АҚШ доллари сўраган.

769views0replies
0

UzNews.uz

Самарқанд вилояти ИИБ ТХТБ бошлиғи номига 6 июнь куни “Н” исмли шахс ариза билан мурожаат қилиб, “Х” исмли фуқарога нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
Аниқланишича, “Х” ўзини Самарқанд давлат университети домласи деб таништириб, “Н”дан мазкур университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига $6000 миқдорида пул сўраган.
Тадбир жараёнида, шу куни ходимлар томонидан “Х” “Н” исмли фуқародан ваъда қилинган пулдан жами 1500 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ, бир қатор ОТМ раҳбарлари ота-оналар ва абитуриентларни фирибгарларнинг алдовига тушиб қолмасликка чақирганди.
769views0replies
0

Изоҳлар