Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда “COVID-19” инфекциясига чалинганлар қарийб 13 мингтага етди

Якшанба куни жами 484 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шундан 265 нафари аҳоли орасида аниқланган.

1178views0replies
0

Мудофаа вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  12 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12997 (+142) нафарни ташкил этганини маълум қилди.  
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 97 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
Мамлакатимизда якшанба куни жами 484 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 219 нафари карантин муассасаларида, 265 нафари аҳоли орасида аниқланган.   
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 129 нафар фуқаро соғайди. 
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12997 нафар бемордан 7852 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 60 фоизни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча 11 июль куни Ўзбекистонда жами 486 ҳолатда касаллик қайд этилиб, рекорд қайд этилганди.
1178views0replies
0

Изоҳлар