Коронавирус

Яна рекорд қайд этилди, соғайганлар фоизи тушишда давом этмоқда

11 июлда Ўзбекистонда жами 486 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Яна рекорд қайд этилди, соғайганлар фоизи тушишда давом этмоқда
Фото:Миллий гвардия

2020 йил 11 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12513 (+111) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 34 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 62 нафари Андижон вилоятида (шундан 43 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 19 нафари аҳоли орасида), 15 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
 
11 июль куни Ўзбекистонда жами 486 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 391 нафари карантин муассасаларида, 95 нафари аҳоли орасида аниқланган. 
 
Бугун Тошкент шаҳри, Андижон, Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 193 нафар фуқаро соғайди. 
 
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12513 нафар бемордан 7723 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил этмоқда.
 
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4733 нафар бемордан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар32654(+671)
Соғайганлар25659(+1569)
Вафот этганлар211(+5)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар32654(+671)
Соғайганлар25659(+1569)
Вафот этганлар211(+5)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ