Аввал хабар қилганимиздек, Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб бир қатор транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.
Хусусан, қуйидаги ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларига акциз солиғи ставкалари бекор қилинади:
8701 – тракторлар;
8702 – 10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари;
8703 – енгил автомобиллар;
8704 – юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда четдан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун тегишли божхона тўловлари ва 15% акциз солиғи мавжуд.
Иномарка автомобилининг двигатель ҳажмидан келиб чиққан ҳолда акциз солиғининг ставкаси қўйидагича:
1000 куб. см дан катта бўлмаган - $2,4/куб. см;
1000 - 1500 куб. см - $2,5/куб. см;
1500 - 1800 куб. см - $2,6/куб. см;
1800 - 3000 куб. см - $2,9/куб. см;
3000 куб. см дан ортиқ - $3,1/куб. см.
Шундай қилиб, четдан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун акциз солиғининг бекор қилиниши импорт автомобиль нархини камида $2400 долларга ва ундан ҳам кўпроққа арзонлашишига сабаб бўлади.