Излаш
RUUZ

Жамият

1 августдан бошлаб иномаркаларга акциз солиғи бекор қилинади

Тегишли чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

2020views0replies
0

Иллюстрация

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июнь куни “Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарорини имзолади. Мазкур хабарни UzNews.uz мухбирига ҳукуматдаги манба тасдиқлаган.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701, 8702, 8703 ва 8704 ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.
8701 –  тракторлар;
8702 –  10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари;
8703 – енгил автомобиллар;
8704 – юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосарлари Кучкаров Д.А. ва Умурзаков С.У. ҳамда Президенти Давлат маслаҳатчиси Гулямов Р.А. зиммасига юклатилган.
2020views0replies
0

Изоҳлар