Излаш
RUUZ

Жамият

Юлдуз Усмонова узр сўраб видео мурожаат эълон қилди

Хонанда ўз хатосини тушуниб, жамоатдан узр сўради.

2011views0replies
0

Видеодан кадр

Юлдуз Усмонова ўзининг Instagram-саҳифасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларини ҳақорат қилгани учун жамоатдан узр сўраб, видео мурожаат ёзиб қолдирди.
"Мен жаҳл устида, ўйламасдан кўп ортиқча гапларни айтиб юбордим. Ушбу муқаддас ойда барчадан узр сўрайман. Мазкур пок кунларда мендан ранжиманг. Тинимсиз меҳнат қилаётган ҳаммадан узр сўрайман. Уларнинг ота-оналаридан узр сўрайман. Тан оламан хатога йўл қўйдим. Барчасини унутамиз", — деган Усмонова.
Унинг сўзларига кўра, ушбу қийин кунларда ҳамма бирлашиши керак.
Аввалроқ Юлдуз Усмонова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларини асоссиз ҳақорат қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Публикация от Yulduz Usmonova (@yulduzibragimovnausmonova) 7 Май 2020 в 1:04 PDT
2011views0replies
0

Изоҳлар