Излаш
RUUZ

Жамият

ИИВ хонанда Юлдуз Усмонованинг хатти-ҳаракатларига изоҳ берди

Халқ артисти Instagramʼдаги тўғридан-тўғри эфирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларини ҳақорат қилган.

6240views2replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ИИО ходимлари фаолиятидан норозилиги акс этган, Instagram ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида тўғридан-тўғри эфирдан ёзиб олинган видеоматериаллар тарқалди. Видеотасвирдаги ҳақоратомуз фикрлар бевосита ички ишлар органларига билдирилганлиги учун, ИИВ томонидан кўриб чиқилмоқда.
2 май куни соат тахминан 21:00да Мирзо-Улуғбек тумани 4-сонли ИИБ профилактика инспектори лейтенант М.Ортиқжонов, шу туманда яшовчи Ю.Усмонованинг хонадонига бир қанча фуқаролар Сардоба туманида рўй берган сув тошқинидан жабрланган аҳолига ёрдам бериш мақсадида хайрия учун турли хилдаги озиқ-овқат ҳамда бошқа мол-мулкларни олиб келганликларини кўрган.
Ушбу юкни тегишли манзилга етказиб беришга ёрдам бериш мақсадида, ҳудудга бириктирилган ППХ ходимлари сержант Д.Ортиқов ва сафдор А.Султоновлар билан бирга юк машиналарига ортишга ёрдамлашиб, Сирдарё вилоятига тўпланиб кетадиган йиғин жойига, яъни "Туркистон" санъат саройига кузатиб қўйган.
Шундан сўнг Ю.Усмонова ўзининг ёрдамчилари орқали тўпланган юкларни дарҳол, яъни 3 май соат 00:10да ЙҲХБ ходимлари кузатуви остида Сирдарё вилоятига жўнатилишини талаб қилган.
Шунда ходимлар Ю.Усмоновага Сирдарё вилоятига чиқиш белгиланган тартибда тегишли рухсатнома асосида, кундузги вақтда ҳамда уюшган ҳолда амалга оширилишини тушунтиришларига қарамасдан, унинг асоссиз танқидига учраганлар.
Ходимлар хонанда билан мулоқотни тўхтатиб, ўз вазифаларини бажаришда давом этганлар. Шундан сўнг Ю.Усмонова ижтимоий тармоқ орқали онлайн тарзда ички ишлар органларини обрўсизлантирувчи, асоссиз ҳақоратлар акс эттирилган видео лавҳани тарқатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан маданият ходими номига доғ туширган, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимаган, ИИО ходимлари шаъни ва қадр-қимматини камситишга ҳаракат қилган фуқаронинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Иш якуни бўйича ҳолатга ойдинлик киритилиб айбдорларга қонуний тартибда чора белгиланади.
6240views2replies
0

Изоҳлар