Жамият

"Ипотека-банк"нинг Меҳнат филиали бошқарувчисига ҳайфсан берилди

"Ипотека-банк" раҳбарияти филиал бошқарувчисининг хатти- ҳаракатларига муносабат билдирди.

Фото:"Ипотека-банк"

"Ипотека-банк"нинг шаҳар филиали раҳбарияти таҳририятимиз томонидан эълон қилинган видеоёзувга муносабат билдирди.

 

Эслатиб ўтамиз, банк ходимларининг бири UzNews.uz'га аноним шартлар асосида филиал бошқарувчиси ўз ходимининг юзига шапалоқ тушираётгани акс этган видеолавҳани юборган эди.

 

Банк раҳбариятининг хабар беришича, "Ипотека-банк"нинг шаҳар филиали томонидан "Ипотека-банк"нинг Меҳнат филиали бошқарувчиси ва ходими ўртасида 30 сентябрь куни содир бўлган ҳолат ўрганилган.

 

Филиал вакилларининг таъкидлашича, ҳодиса ходимнинг бошқарувчи томонидан берилган кўрсатмаларни бажармаганлиги, у томондан йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда ўз вазифаларига совуққонлик билан қараганлиги оқибатида содир бўлган.

 

Содир бўлган ҳодиса учун  Меҳнат филиали бошқарувчиси Иноятов А.га ҳайфсан эълон қилинган.

 

Аввал эълон қилинган видеоёзув иккала тарафнинг илтимосига кўра сайтимиздан ўчириб ташланди.

фикрлар
Jahongir Djanibekov
19 октябр, 13:37
Hayfsan berildi))))))))))))))))))) Zo'rku bemalol shapaloq bersa bolarkanu faqatgina hayfsan beriwarkan))))
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ