Жамият

Раҳбар ўз ходимларини уриши мумкинми? "Ипотека-банк" филиалида бу мумкин экан — видео

"Ипотека-банк" АТИБнинг Меҳнат филиали бошқарувчиси ўз ходимларини вақти-вақти билан уриб турар экан. Бу ҳақда банк ходимларининг бири хабар бермоқда.

Раҳбар ўз ходимларини уриши мумкинми?
Фото:Видеодан кадр/ UzNews.uz

Банк ходимларининг бири UzNews.uz'га аноним шартлар асосида юборган видеолавҳада филиал бошқарувчиси ўз ходимининг юзига шапалоқ тушираётганини кўриш мумкин.

 

Суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат тахминан 2 ҳафта олдин Марказий банк ходимлари томонидан филиал фаолияти текширилаётганда содир бўлган.

 

Бизга мурожаат қилган кишининг таъкидлашича, бу биринчи ҳолат эмас.

Абдулазиз Иноятов тез-тез қўл кўтариб турар экан. Одатда унинг "қурбонлари" ишга яқинда жойлашган ходимлар бўлар экан. 5-6 йилдан бери ишлаётган ходимларга тегмайди, дея маълум қилди суҳбатдошимиз.

 

Банк ходими таҳририятимиздан бошқа ходимлар иш ўрнини йўқотишдан эҳтиёт бўлиб, бирон жойга шикоят қилишдан қўрқишлари сабабли ушбу муаммони ҳал қилишда ёрдам сўради.

 

Бу ҳолатга "Ипотека-банк" АТИБ ва Марказий банк ходимлари нима дейди? Юқорида турувчи ташкилотлардан тушинтириш кутиб қоламиз.

 

Аввал эълон қилинган видеоёзув иккала тарафнинг илтимосига кўра сайтимиздан ўчириб ташланди.

фикрлар
Elbek Rizayev
18 октябр, 23:20
ayrim gap tasir qimidigan hodim ham bolishi mumkin. Bank boshqaruvchisi uyidahi ishni qildirayotgani yoq. Bank ravnaqi va rivoji uchun harakat qiladi. institutni bitirib komputerdan foydalanishni bilmidigan hodimlar ham yoq emas, bu holatni gapirmasa ham boladi.
Жамшид Кобилжонов
18 октябр, 21:25
Нотогри малумот банк обросига салбий тасир курсатади .
Akmal Rasulov
18 октябр, 18:11
Urgan bosa ana borsin IIB ga silani nma ishila bor tshunmiyman, yoki boshqaruvchini egallap turgan joyi kere boganiychun siladan yordam sorashdimi.
Akmal Rasulov
18 октябр, 18:09
Silani boshqa qiladigan ishila yo'mi diman. Jurnalistikaniyam fisqu fasod g'iybatchilikka aylantirvordila.
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ