Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон ТИВ 23 ёшли Нодиранинг Туркиядаги фожиали ўлими билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

Хабарга кўра, мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси вазият ўз назоратида эканлигини маълум қилмоқда.

1712views0replies
0

Instagram

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси 2019 йилнинг 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодированинг фожиали ўлими билан боғлиқ вазият ўз назоратида эканлигини маълум қилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Анқара шаҳри прокуратураси берган маълумотга кўра айни пайтда тергов тадбирлари олиб борилмоқда, жумладан гувоҳлар сўроқ қилинмоқда, телефон сўзлашувлар ва электрон ёзишламалар мазмуни ўрганилмоқда. Тегов органлари суд-тиббий экспертиза хулосасини кутмоқда.
Шунингдек, элчихона ходимлари Туркияда яшайдиган ўзбек диаспораси вакилларининг мазкур масала бўйича саволларига жавоб бермоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Республика халқ партиясининг (РХП) асосий мухолифатчи депутати Сера Кадигил Нодира Қодированинг шубҳали тарзда ўз жонига қасд қилишини Туркия парламентининг кун тартибига қўйди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқароси сирли шароитда вафот этган ва воқеа ўз жонига қасд қилиш эмас, балки қотиллик бўлиши мумкин.
1712views0replies
0

Изоҳлар