Сиёсат

Ёшлар иттифоқида раҳбар ўзгарди

Қаҳрамон Қуранбоевнинг ўрнига вақтинчалик раҳбар этиб Алишер Саъдуллаев тайинланган.

Ёшлар иттифоқида раҳбар ўзгарди
Фото:Faceook/Alisher Sadullaev

Аввал хабар берганимиздек, ёшлар иттифоқига раислик қилган Президент маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуранбоев бошқа ишга ўтганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

 

Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Алишер Саъдуллаев тайинланган. Бу ҳақда UzNews.uz'га ташкилот матбуот хизматида хабар беришди.

 

Бундан ташқари, Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ