Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев жиддий кадрлар алмашинувини амалга оширди

Президент бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиевни, ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуранбоев ва давлат раҳбари маслаҳатчиси Умар Исмаиловни ишдан бўшатди.

1571views0replies
0

UzNews.uz

Президент матбуот хизмати кадрлар алмашинуви амалга оширилгани ҳақида хабар берди. Хусусан, Шерзод Кудбиев бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимидан озод этилиб, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев ҳам лавозимидан озод этилган. У Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Бундан ташқари, Президентнинг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси Умар Исмаилов лавозимидан озод этилиб, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимини эгаллаган.
1571views0replies
0

Изоҳлар