• 11 773 сум
    -35.81
  • 13 225 сум
    -179.57
  • 141 сум
    -1.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 773 сум
    -35.81
  • 13 225 сум
    -179.57
  • 141 сум
    -1.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 11 октября 2021

Ўзбекистонда ҳаво +25 даражагача исиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта ичи кутилаётгана об-ҳаво прогнозини маълум қилди. 

1594
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 11-12 октябрь кунлари республика ҳудуди совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Совуқ ҳаво асосан тунги ҳароратга таъсир қилиб, +2...+5 даража илиқни ташкил этади. Кундуз куни ҳаво +18...+20 даражагача исийди.

Ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва октябрь ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларга етади. Ҳаво ҳарорати кечалари +6...+9 даража илиқ, кундуз кунлари +20...+23 даража илиқ атрофида, жанубда +25 даража илиққача бўлади.

Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво асосан қуёшли бўлади. 12-13 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

1594
0