• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 сентября 2021

Қашқадарёда эшак сўйиб сотган шахс жазоланди

Айбдорга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

756
0
видеодан кадр

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Ш. хонадонида фуқаро Х.Ж. томонидан эшаклар сўйилаётгани факти аниқлангани ҳақида хабар бергандик.

Вилоят ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур иш бўйича Қарши шаҳар суди томонидан сайёр суд ўтказилди. Айбдор Х.Ж. судда гўштни пул эвазига итлар учун етказиб берганини, қилмишидан пушаймон эканини айтиб, енгиллик сўради.

Ушбу ҳолат юзасидан Х.Ж.га ЖК 186-моддаси 1-қисми билан иш ҳақини 20 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш жазоси тайинланди.

756
0